Излаш
RUUZ

Жамият

Пандемия туфайли қолдирилган концерт учун олинган билет пули истеъмолчига қайтарилди

“Халқлар дўстлиги” саройидаги концерт учун харид қилинган 600 000 сўм истеъмолчининг пластик карточкасига қайтариб берилди.

1063views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабарига кўра, истеъмолчи Ф.А. жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” саройи кассасидан хонанда Озода Нурсаидованинг яккахон концерти учун 4 та чипта харид қилиб, унга 600 000 сўм тўлайди.  
Аммо пандемия шароити туфайли 8 апрель куни ўтказилиши режлаштирилган мазкур концерт қолдирилади.
Истеъмолчи сарфланган пулини қайтариб олишда қийинчиликка учрайди. “Халқлар дўстлиги” саройи кассаси ёпилган, шу сабабли пулини қаердан олишни билмай қолди.
Шундан сўнг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлига мурожаат қилади. Мурожаат Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган. Чипта учун тўланган пул маблағлари “Ozoda-Nur” МЧЖ томонидан истеъмолчининг пластик карточкасига тўлиқ ўтказиб берилишига эришилган.
“Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига асосан, товарни қайтариб олиш, ишни бажаришни ва хизмат кўрсатишни тақиқлаб қўйиш муносабати билан истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим”, - дейилади хаабарда.
1063views0replies
0

Изоҳлар