Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда аҳолиси бир миллиондан ошган вилоятлар сони ўн биттага етди

Сирдарё вилояти аҳолиси сони бир миллионга етмайдиган ягона ҳудудлигича қолмоқда.

1200views0replies
0

UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1009,3 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кўп бўлган вилоятлар орасига кирганини маълум қилди.
Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони эса 856,9 минг кишини ташкил этиб, республикадаги аҳолиси сони миллиондан кам бўлган ягона вилоятга айланди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида аҳолиси сони бўйича мос равишда 8 ва 10-ўринда бормоқда.
2020 йил 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли сонининг ҳудудлар бўйича тақсимланиши қуйидагича:
Самарқанд вилояти – 3928,7 минг киши 
Фарғона вилояти – 3802,7 минг киши
Қашқадарё вилояти – 3318,0 минг киши
Андижон вилояти – 3172,1 минг киши
Тошкент вилояти – 2977,8 минг киши
Наманган вилояти – 2852,3 минг киши
Сурхондарё вилояти – 2667,3 минг киши
Тошкент шаҳри – 2654,6 минг киши
Бухоро вилояти – 1939,6 минг киши
Қорақалпоғистон Р. – 1916,1 минг киши
Хоразм вилояти – 1884,1 минг киши
Жиззах вилояти – 1403,2 минг киши
Навоий вилояти – 1009,3 минг киши
Сирдарё вилояти – 856,9 минг киши.
Аввалроқ Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 34 млн 191,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан бери 286,5 минг кишига ўсгани маълум қилинганди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мамлакатдаги урбанизация даржаси ҳақида тақдим қилган статистикасида йил бошидан бери шаҳарларда яшаётган аҳоли сони 156,9 минг кишига кўпайиб, жами 17 млн. 301 минг кишига етгани айтилганди.
Қишлоқ аҳолиси эса йил бошидан буён 129,6 минг кишига кўпайиб, жами 16 млн. 897 минг кишини ташкил қилмоқда.
1200views0replies
0

Изоҳлар