Излаш
RUUZ

Жамият

Расмий баёнот: UzAuto Motors тақдим этган маълумот ўз тасдиғини топмади

АОКА яна бир бор асоссиз, ёлғон маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтмоқда.

201views0replies
0

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги UzAuto Motors АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қатор ОАВга босим ўтказилгани қайд этилган расмий баёнотидаги вазиятни ўрганиб чиқди.
Ушбу масалани ўрганиш натижасида UzAuto Motors АЖ тақдим этган маълумот ўз тасдиғини топмади. Агентлик томонидан 15 та етакчи электрон оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ўртасида сўров ўтказилиб, мазкур суд ишини ёритишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмагани қайд этилди.
Ушбу масала юзасидан АОКА томонидан UzAuto Motors АЖга асоссиз маълумотни тарқатмаслик ва бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли огоҳлантириш киритилади.
Агентлик яна бир бор асоссиз, ёлғон маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтади, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ОАВга тарқатилаётан маълумотларнинг асослилигини текширишни тавсия қилади.
Аввалроқ UzAuto Motors АЖ МҚКҚ расмий вакиллари қатор ОАВга босим ўтказишга уриниб кўрганини иддао қилганди.
201views0replies
0

Изоҳлар