Излаш
RUUZ

Жамият

Энди газета ва журналлар манзилга скутер ва велосипедларда етказилади

Ушбу тажриба айни пайтда республиканинг учта вилоятида синовдан ўтказилмоқда.

779views0replies
0

ЎзА

Бугун, 23 октябрь куни АОКАда 2021 йил учун даврий босма нашрларга обунани ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида “Ўзбекистон почтаси” АЖ ва “Матбуот тарқатувчи” АК раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этдилар.
"Ўзбекистон почтаси" АЖ "Матбуот тарқатиш" филиали директори Озодбек Ҳожиевнинг қайд этишича, "Ўзбекистон почтаси" АЖ веб-сайтида онлайн обуна бўлиш имкони яратилган. "Payme" тўлов тизими орқали масофадан туриб тўловни амалга ошириш ҳам мумкин. Шунингдек, энди босма нашрлар манзилга скутер ва велосипедларда етказилади.
–  Ҳозирги кунда етказиб беришни тезлаштириш мақсадида марказлашган ҳолда обуначининг манзилига етказиб беришни такомиллаштириш бўйича турли транспорт воситалари, хусусан, электроскутерлар ҳамда велосипедлардан фойдаланиш режалаштирилган, - деди Озодбек Ҳожиев.
Шунингдек, ушбу тажриба айни пайтда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида синовдан ўтказилаётгани, 2021 йилдан бошлаб бутун Республика бўйлаб шундай тартибда етказилиши ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
779views0replies
0

Изоҳлар