Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Тамаки фаолияти билан шуғулланишга лицензия олиш миқдори белгиланди

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш миқдори 44 600 000 сўм қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

603views0replies
0

Давлат божхона қўмитаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги муаллифлигида “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида лойиҳа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига жойланди.
Унга кўра, давлат божи ставкаларининг рўйхати кенгайтирилмоқда. Рўйхат фаолиятнинг айрим турларини Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи билан тўлдирилади. 
Энди тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш БҲМнинг 200 баравари (44 600 000 сўм) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари 7 фоизга оширилганди.
603views0replies
0

Изоҳлар