Криминал

Ҳокимият орқали 3 гектар ерни сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

Ерни расмийлаштириб бериш эвазига 40 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган корхона раҳбари қўлга олинди.

Ҳокимият орқали 3 гектар ерни сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди
Фото:UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч туманида фаолият юритувчи “М.Қ.” МЧЖ раҳбари жиноят устида қўлга олинган.

 

Бош прокуратуранинг UzNews.uz’га маълум қилишича, МЧЖ раҳбари Ж.Қ. фуқаро Ш.Д.нинг ишончига кириб, жамиятга узоқ муддатга чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилган ер майдонидан 3 гектарини Урганч тумани ҳокимлиги захирасига қайтариб, унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 40 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 

 

Ушбу ҳолат бўйича Ж.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ