Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқанддаги иккита кўчага Ўктам Барноев ва Аъзамхон Баҳромов номи берилади

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши сессиясида ушбу масала кўтарилган.

523views0replies
0

А. Баҳромов ва Ў. Барноев

Бугун, 23 октябрь куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.  
Навбатдаги сессияда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид бир қатор масалалар кўриб чиқилмоқда.
Жумладан, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессияси кун тартибига турли йилларда Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган Аъзамхон Баҳромов ва Ўктам Барноев номини абадийлаштириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги иккита кўчага улар номини бериш ҳақидаги масала ҳам киритилган.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг айни пайтда ўтказилаётган сессиясида депутатлар томонидан ҳам шундай таклиф билдирилди.
Сессияда қўшработликлар Аъзамхон Баҳромовнинг номини абадийлаштириш таклифи билан чиқди. Қўшработ туманининг Мустақиллик маҳалласида яшовчи аҳоли Қўшработда ишлаган собиқ ҳоким Аъзамхон Баҳромов номини абадийлаштириш мақсадида шу маҳалладаги кўчалардан бирига унинг номини беришни таклиф қилди.
Таклиф туман ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссия томонидан маъқулланиб, вилоят комиссиясига тақдим этилди.
Маълумот учун, Аъзамхон Баҳромов ва Ўктам Барноев турли йилларда Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган. А. Баҳромов 2017 йилдан буён Каттақўрғон тумани ҳокими эди.
Сентябрь ойида Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлган Ўктам Барноев 56 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этганди.
19 октябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Аъзамхон Баҳромов 60 ёшида вафот этганди.
523views0replies
0

Изоҳлар