Жамият

МБ раиси гўштнинг “сунъий пасайтирилишига” изоҳ берди

Мамаризо Нурмуротов гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи маъмурий тарзда пасайтирилганига жавоб берди.

МБ раиси гўштнинг “сунъий пасайтирилишига” изоҳ берди
Фото:Юнусобод тумани ҳокимлиги

Бугун, 22 октябрь куни Марказий банк Раиси иштирокида “Пул-кредит сиёсатининг 2021 йил ва 2022-2023 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналиши” ҳамда асосий ставка бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

 

Унда журналист Марказий банк раисидан “дам олиш кунлари гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат томонидан тартибга солиниши ҳолатларига гувоҳ бўлдик. Бундай ҳаракат олдинлари қисқа муддатли самара ва келгусида нархларнинг янада кескин ошишига олиб келганини яхши биламиз. Бу ҳақда нима дея оласиз” дея савол берди.

 

Марказий банк раиси бунга қуйидагича жавоб берди:

 

“Салласини олиб кел деса, калласини қўшиб олиб келади” деган мақол бор. Бу маҳаллий ҳукумат органларининг хатти-ҳаракати. Биз бундай чораларга қаршимиз. Аввало, президент биздан маъмурий бошқариш эвазига эмас, балки талаб ва таклиф ҳисобига нархларни барқарорлаштиришни талаб қилмоқда", – дейди Мамаризо Нурмуротов.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк раиси 2016 йилда гўшт ва қорамол нархи кескин ошиб кетганини изоҳлаб берганди.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ