Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонликлар Саудия Арабистонида қассобчилик қилиши мумкин

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу борада Ислом тараққиёт банки вакиллари билан музокара ўтказди.

781views0replies
0

ЎзА

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ва Ислом тараққиёт банки вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.  
Учрашувда Ҳаж мавсумида Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонига қассобчилик ишларига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган. Хусусан, номзодларга қўйиладиган талаблар, иш шароитлари ва бошқа ташкилий масалалар бўйича фикр алмашилган.
Маълум бўлишича, томонлар яқин вақт оралиғида фуқароларни қассобчиликка жалб қилиш бўйича Ўзбекистондаги мавжуд имкониятлар, хусусан шариат асосида Ҳаж мавсусмида қурбонлик учун ҳайвонни сўйиш тажрибаси, араб ёки инглиз тилини билиш даражаси, фуқароларни ушбу соҳага тайёрлаш имкониятларини ўрганиш бўйича ишларнинг олиб борилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, музокаралар натижаси бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.
781views0replies
0

Изоҳлар