Излаш
RUUZ

Жамият

Коронавирусни даволаши айтилаётган Novitam Life нотўғри реклама қилинмоқда

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ушбу БАД хусусиятларини ҳақиқатга мослигини ўрганиш учун ССВни жалб қилди.

1726views0replies
0

consumer.uz

Охирги пайтда кўплаб реклама воситалари орасида коронавирус инфекциясини даволаш ва профилактика қилиш учун мўлжалланган биологик фаол қўшимчалар рекламаси ҳам Интернетда кенг тарқалмоқда.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган Novitam Life биологик фаол қўшимчалар рекламасида ҳам “Коронавирусни даволаш ва олдини олишдаги самарали восита, ионлаштирилганлиги сабаб ҳужайрага осон ва қулай кириб, танага тарқалади ва даволайди. Шунинг учун экстрактни қабул қилсангиз тез кун ичида коронавирус дардидан фориғ бўласиз” мазмунида реклама ахборотлари берилгани бўйича таҳлил ишларини олиб борган.
Қайд этилишича, “Рекламани жойлаштириш тўғрисида”ги Низомга асосан биологик фаол қўшимчалари (БАД) рекламасига қўйилган талабларда унинг даволаш учун комплекс муолажани талаб қиладиган касалликларни тузатиши ёки уни олдини олиши қайд этилмаслиги, реклама қилинаётган ушбу маҳсулотлар истеъмолчининг тасаввурида дори воситаси эканлиги ва у даволаш хусусиятига эга эканлиги сингдирилмаслиги керак.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Novitam Life биологик фаол қўшимчалар (БАД) рекламаси амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда жойлаштирилганини маълум қилди.  
Биринчидан, ушбу биологик фаол қўшимчаси истеъмолчининг тасаввурида дори воситаси эканлиги ва у даволаш хусусиятига эга эканлиги сингдирилмоқда, ваҳоланки бундай касалликларга фақатгина шифокор кўриги ва тегишли таҳлиллар ёрдамида дори воситалари билан қарши курашиш мумкин. Шу муносабат билан, реклама берувчи ва тарқатувчилар томонидан амалдаги реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ амал қилмаётганликлари маълум бўлмоқда.
Иккинчидан, рекламада қўлланилган “коронавирусни даволаш ва унинг олдини олишдаги самарали восита, ионлаштирилганлиги сабаб ҳужайрага осон ва қулай кириб, танага тарқалади ва даволайди. Шунинг учун экстрактни қабул қилсангиз тез кун ичида коронавирус дардидан фориғ бўласиз” ибораси умуман (илмий, амалий) асосланмаган, яъни нотўғри реклама ҳисобланади.
Бугунги кунда, Агентлик томонидан реклама қилинган мазкур маҳсулотнинг хусусиятларини ҳақиқатга мослиги юзасидан ўрганиб бериш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат киритилган.
1726views0replies
0

Изоҳлар