Жамият

Ички ишлар органлари ходимлари ҳақида сериаллар олиш таклиф қилинди

Таклиф муаллифи Интернет тармоғи ва жамоатчилик орасида ички ишлар идоралари ходимларининг фаолиятига нисбатан салбий фикрлар тарқалаётганидан ташвишланмоқда.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳақида сериаллар олиш таклиф қилинди
Фото:ИИВ ЙҲХББ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Ички ишлар идоралари фаолияти тўғрисида туркум сериалларни суратга олиш ҳақида петиция жойланди.  

 

"Муаллиф ўз петициясида “халқимиз тинчлигини сақлашда ички ишлар идоралари ходимларининг фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Бироқ бугунги кунда Интернет тармоғи ва жамоатчилик орасида ички ишлар идоралари ходимларининг фаолиятига нисбатан салбий фикрлар тарқалмоқда” - деб ёзади таклиф эгаси. 

 

Шунингдек, муаллиф “аксарият ҳолатларда ички ишлар ходими айбсиз фуқарони жаримага тортаётганлиги ва шунга ўхшаш жуда кўп гаплар пайдо бўлиб кетмоқда. Аслида эса қандай? Юрт тинчлиги йўлида ички ишлар ходимлари қандай хизматлар қилмоқда? Халқ ичида бу касб эгаларига нисбатан ҳурмат ҳиссини янада ошириш, ҳалқ бу касб эгаларини нафақат иш жойида, балки ўз оиласи даврасида қандай бўлишини ўз кўзлари билан кўриши керак?” дея қатор саволларни ўртагаташлаган.

 

Петицияда ишдан ташқари бўш вақтларини қандай мазмунли ўтказишлари ҳақида оммага маълумотлар берилиши кераклиги таъкидланади.

 

“Бунинг учун эса халқимизга тўғри тушунтиришларни бериш мақсадида туркум сериалларни суратга олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади” - деб ёзади петиция муаллифи.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу порталга Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш ҳақида петиция жойлаштирилганди. Таклиф муаллифи бу билан ёшларни иш билан банд қилиш мумкинлигини айтган эди.  

 

Бунинг ортидан ИИВ ЙҲХББ муносабат билдириб, “16 ёшли болаларда ҳали “Мен” деган фикр сўнмаган бўлиши, мақтанишни, “олифталикни” яхши кўриши, бунинг оқибатида эса йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик, менсимаслик ёки қасддан тенгдошларига, дўстларига автомобилини мақтаниш учун йўл ҳаракати қоидаларига қарши ҳаракат қилиши мумкин, бу эса фожияли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин” дея қарши чиққан эди.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ