Излаш
RUUZ

Жамият

Таълим сифатини баҳолаш ва сертификат беришнинг тартиблари маълум қилинди

Таълим сифатини баҳолаш ва сертификат бериш ваколати ДТМ билан бир қаторда нодавлат ташкилотлар томонидан ҳам ўтказилиши мумкин.

670views0replies
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими нодавлат ташкилотлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Бу ҳақда АОКА залида ташкил этилган "Умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими жорий қилишнинг аҳамияти" мавзусидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарорида ҳам умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест синовларини ўтказиш ҳамда сертификат бериш ваколати Давлат тест маркази билан бир қаторда қонунчиликда ўрнатилган тартибда ташкил этилган таълим сифатини баҳолаш бўйича ташкилотлар томонидан ҳам ўтказилиши белгиланган.
–  Келгусида бундай сертификатларни нодавлат ташкилотлар томонидан берилиши бўйича аниқ тартиблар ишлаб чиқилади. Бундай имтиҳонларни инсон омилининг иштирокисиз ва адолатли, холис ўтказиш бўйича талаблар қўйилади, - деди Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази директори ўринбосари Ҳикматилла Даминов.
Шунингдек, анжуманда умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимига ҳужжат топшириш тартиби ҳақида ҳам маълумот берилди. 
Унга кўра, умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимида рўйхатдан ўтиш тартиби худди abitur.dtm.uz ресурси сингари онлайн шаклда шахсий кабинетлар яратилади ва имтиҳон вақти, шакли, жойи ва бошқа тўлиқ маълумотларни шахсий кабинети орқали олиши мумкин бўлади. 
Етарли балл тўплаб, сертификатга эга бўлганлар ҳам шахсий кабинети орқали уни қабул қилиб олиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади.
Бунда фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл бериш тартиби жорий этилади.
670views0replies
0

Изоҳлар