Излаш
RUUZ

Жамият

Умумтаълим мактабларининг рейтинги эълон қилинди

Ҳудудлар рейтингида қуйи ўринларда Сирдарё, Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилоятлари қайд этилди.

944views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

2019/2020 ўқув йилида ҳам Таълим инспекцияси томонидан умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлаш доирасида назорат ишлари ва сўровномалар ўтказилди.  
Маълум қилинишича, халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда ўтказилган ўрганишлар натижаларига асосан мамлакат туман ва шаҳарларидаги мактабларда таълим сифати таҳлил қилиниб, уларнинг рейтинги аниқланган.
Таълим инспекцияси ўрганишларига кўра, ҳудудлар рейтингида энг юқори ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, қуйи ўринларда Сирдарё, Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилоятлари қайд этилди.
Умумий рейтингда:
–  энг юқори Топ-20 таликда Андижондан 6 та, Фарғонадан 4 та, Хоразмдан 2 та, Қорақалпоғистондан 2 та, Намангандан 2 та, Бухородан 1 та, Самарқанддан 1 та, Қашқадарёдан 1 та, Сурхондарёдан 1 та мактаблар кирди;
–  энг охирги Топ-20 таликда Қашқадарёдан 5 та, Сурхондарёдан 4 та, Самарқанддан 3 та, Тошкент вилоятидан 2 та, Сирдарёдан 2 та, Тошкент шаҳридан 1 та, Андижондан 1 та, Қорақалпоғистондан 1 та, Бухородан 1 та мактаблар кирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси олий таълим муассасаларининг миллий рейтингини эълон қилганди.
944views0replies
0

Изоҳлар