Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинланди

Олтинкўлнинг собиқ ҳокими Назиржон Ўринбоев 54 ёшда пневмония касаллиги асоратлари ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этганди.

831views0replies
0

Андижон вилояти ҳокимлиги

Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич тайинланди.  
Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич 1984 йилда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида туғилган. 2008 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган. 
Меҳнат фаолиятини 2003 йили Жалақудуқ тумани 50-сонли мактабгача таълим муассасаси ишчиси вазифасидан бошлаган.
2004-2006 йилларда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани халқ таълими бўлими марказлашган ҳисобхона компьютер оператори бўлган. 
2017-2018 Андижон вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич, Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Олтинкўлнинг собиқ ҳокими Назиржон Ўринбоев 54 ёшда 7 октябрда пневмония касаллиги асоратлари ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этганди.
831views0replies
0

Изоҳлар