Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ҳайдовчининг телефонини олиб қўйган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви бошланди

Интернетда ЙПХ инспектори ва ҳайдовчилар ўртасидаги келишмовчилик акс этган видео тафсилотлари маълум қилинди.

450views0replies
0

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор Б. Бобожонов 2020 йил 7 октябрь куни соат 15:40 ларда Сирдарё тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида товуш кучайтиргич (сирена) мосламасини ёқиб келганликда гумонланган “Ласетти” русумли транспорт воситасини тўхтатади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди. 
Шу пайт ҳайдовчи ва ЙПХ инспектори ўртасида келишмовчилик келиб чиқиб, ҳолатга ҳайдовчининг яқинлари ҳам аралашади ва шахсий уяли алоқа воситаси ёрдамида тасвирга олишади. Видеода сафдор Б. Бобожонов йигитларнинг ўзини тасвирга олишига қаршилик қилиб, уяли телефонларини олиб қўйганлиги акс этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви тайинланди. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилиши таъкидланган.
450views0replies
0

Изоҳлар