Жамият

Энди йирик объектлардан ёнғин хавфсизлиги паспортини ишлаб чиқиш талаб қилинади

Бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида бино иншоотларни қуриш (ўрнатиш) ҳам тақиқланади.

Энди йирик объектлардан ёнғин хавфсизлиги паспортини ишлаб чиқиш талаб қилинади
Фото:ФВВ

Ҳукумат қарори билан ёнғин хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди. Унга кўра, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик, йирик ижтимоий-маданий объектларда ёнғин-техник комиссияси тузилиши ҳамда объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилиши керак.

 

Бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида турли буюмлар, асбоб-ускуналар, қадоқларни ва транспорт воситаларини сақлаш ҳамда бино иншоотларни қуриш (ўрнатиш) тақиқланади.

 

1000 нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.

 

Ушбу қоидалар қуйидагиларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгиламайди:

 

– ўрмон хўжалиги ҳудудларида;

 

– кон қазилма ва шахта иншоотларида;

 

– портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда;

 

– саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда;

 

– ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида. 

 

Эслатиб ўтамиз, президентнинг тегишли Фармонига асосан, 59 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклига ўтказиш белгиланган бўлиб, мазкур қоидалар шу ҳужжатлардан бири ҳисобланади.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ