Излаш
RUUZ

Жамият

Нурхон Нафасов каратэ миллий федерацияси раислигига тикланди

Узоқ давом этган суддан кейин 1996-2006 йилларда федерацияга раҳбарлик қилган Нурхон Нафасов яна раисликка қайтади.

998views0replies
0

Миллий олимпия қўмитаси

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Нурхон Нафасовни Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси (ЎКМФ) раҳбарлигидан ноқонуний бўшатилган деб топди ва уни лавозимга тиклаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарди. Мазкур маълумотни Олий суд матбуот хизмати тасдиқлади, деб хабар бермоқда ЎзА.  
Маълум бўлишича, Бу Н. Нафасов ва Ўзбекистон ЎКМФ ўртасидаги низо бўйича бўлиб ўтган биринчи суд эмас.
1996-2006 йиллар мобайнида мазкур федерацияни бошқарган Н. Нафасов ўн икки йиллик танаффусдан сўнг (2018 йил, май) яна Ўзбекистон КМФ раҳбарлигига сайланганди. Бироқ орадан тўрт ой ўтмай, у можароли тарзда лавозимдан четлатилади.
Шундан сўнг каратэ спорти масъуллари ўртасида суд бошланади. Ишидан айрилган Н. Нафасов судга мурожаат қилади. Узоқ давом этган судда  Ўзбекистон Каратэ миллий федерациясининг 26.09.2018 йилдаги йиғилиш баённомаси ва қарорини ҳақиқий эмас, Нурхон Нафасовни федерация раҳбарлигидан озод этиш ҳақидаги буйруқни ғайриқонуний деб топади.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарори юқори инстанцияларда ҳам кўрилиб, ўзгаришсиз қолдирилади.
Бироқ масалага суд қарори ҳам нуқта қўймаган. Судда ютқазган ЎКМФнинг “Нафасов ўрнига келган” мутасаддилари 2019 йилнинг 28 декабрь куни Миллий федерациянинг навбатдан ташқари йиғилишини чиқариб, унда ташкилий масала кўриб чиқади ва ташкилотнинг янги раҳбар органини сайлашади. 
Аммо Н. Нафасов яна бир бор судга мурожаат этиб, “суд ишларига барҳам берган” федерациянинг 2019 йил 28 январь кунги навбатдан ташқари конференцияси баёни ва қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва ўзини ЎКМФ раҳбарлигига тиклашни сўрайди.
Суд, юқорида айтилганидек, даъвони қаноатлантириб, конференция баённомаси ва йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда Нурхон Нафасовни федерация раислигига тиклаш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқарди.
Айтилишича, даъвогар судда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарларни қоплаш талабини қўймаган.
Қонунчиликка кўра, ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори дарҳол ижро этилиши керак.
998views0replies
0

Изоҳлар