Сиёсат

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси тугади

Ялпи мажлисда 17 та масала, шу жумладан, 4 та қонун кўриб чиқилди.

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси тугади
Фото:senat.uz

Бугун, 21 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини тугатди.

 

Ялпи мажлисда 17 та масала, шу жумладан, 4 та қонун кўриб чиқилди.

 

Хусусан, Борий Алиханов ва Нариман Умаровларнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилди, президент фармони билан улар Сенат аъзоларига айланди.  

 

Сенат Раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Яширин овоз бериш орқали 72 та овоз билан сенатор Мурат Каллибекович Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари этиб сайланди.

 

Қолаверса, мажлисда сенаторлар мазкур ташаббусларга ҳамоҳанг равишда ҳамда Оролбўйи минтақасини ривожлантиришда парламент иштироки ва назоратини кучайтириш мақсадида Сенатда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасини ташкил этиш, ушбу Қўмитанинг Низомини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ