Излаш
RUUZ

Сиёсат

Сенатда янги қўмита тузилди

Ялпи мажлисда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалаларига оид фаолиятни янада такомиллаштириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

518views0replies
0

senat.uz

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси кун тартибидан ўрин олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалаларига оид фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар берди.  
Оролбўйи минтақаси аҳолисининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилашга йўналтирилган 2017–2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тасдиқланди. БМТнинг Оролбўйи ҳудуди учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст фонди тузилди. Ўзбекистон Президенти ҳузурида Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилди. Ҳудудда 2 млн гектар яшил майдон барпо этиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Шавкат Мирзиёев яқинда Жўқорғи Кенгес сессиясида Қорақалпоғистон Республикасини келгуси уч йилда ривожлантиришнинг 10 та устувор йўналишини белгилаб берди.
Унда, Орол муаммосининг салбий таъсирини юмшатиш мазкур устувор йўналишларнинг бири этиб белгиланди.
Шунингдек, Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалаларига оид қатор ташаббусларни илгари сурилди. Вазирлик ва идоралар зиммасига ҳудудни ривожлантиришга доир аниқ вазифалар юкланди. Бу борада парламент назоратини кучайтириш масаласига ҳам алоҳида урғу берилди.
Яъни Оролбўйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар (дастурлар) ижросини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, мутасадди вазирлик ва идораларнинг ҳисоботларини бевосита ҳудуднинг ўзида эшитиш амалиётини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.
Мажлисда сенаторлар мазкур ташаббусларга ҳамоҳанг равишда ҳамда Оролбўйи минтақасини ривожлантиришда парламент иштироки ва назоратини кучайтириш мақсадида Сенатда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасини ташкил этиш, ушбу Қўмитанинг Низомини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
518views0replies
0

Изоҳлар