Излаш
RUUZ

Жамият

“Ов қилгани айтилган ҳоким ўринбосари” ишдан кетди

Тупроққалъа туман ҳокими ўринбосари чегара зонасига кириш қоидасини бузиб, ов қилгани бўйича расмий муносабат билдирилди.

864views0replies
0

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Тупроққалъа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган “Хоразмда ноқонуний ов қилган ҳоким ўринбосари ва ИИБ ходими ушланди” сарлавҳали хабар бўйича расмий муносабат берди.  
Маълум қилинишича, 2020 йил 16 октябрь куни тунги соат 02:00 ларда 9203-ҳарбий қисм чегара ходимлари билан вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган эгологик назорат тадбири давомида Хоразм вилоятининг Туркманистон билан чегарадош Тупроққалъа тумани, “Тупроққалъа” маҳалласи чегара олди ҳудудида 4 нафар фуқаро чегара олди ҳудудларида бўлиш режимини ҳамда ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиб, ноқонуний ов қилишиб, бир дона ёввойи тўнғизни овлаганликлари аниқланган. 
Улардан 6 та ов қуроли, 105 та ўқ-дори ва 4 та қармоқ ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. 
Бундан ташқари ўша куни тахминан тунги соат 02:30 ларда Тупроққалъа тумани “Тупроққалъа” маҳалласидаги экин майдонларида, шоли ҳосили йиғим теримини назорат қилиб юрган Тупроққалъа туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари, Хазорасп тумани Бешта қишлоғида яшовчи, 1972 йилда туғилган Шомуратов Шуҳрат Жаҳонгирович ва ИИБ ходими чегара ходимлари ов қилиб юрган фуқароларни ушлаб турганлигини кўриб, чегара ходимларига ёрдам бериш мақсадида борганларида 9203-сонли ҳарбий қисм чегара ходимлари уларни ҳам чегара постига олиб бориб, чегара зонасига кириш қоидасини бузганликлари ҳақида маъмурий баённома тузилиб суд жараёнига тегишли ҳужжатлар билан тақдим қилинган.
Шуҳрат Шомуратов жорий йил 23 апрелдан Тупроққалъа тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётан эди. 
Қайд этилишича, у 19 октябрь куни ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
864views0replies
0

Изоҳлар