Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сергелида ҳайдовчи пиёдани пайқамай уриб юборди

Шахси аниқланаётган пиёда ЙТҲ оқибатида етган жароҳат сабабли вафот этган. 

664views0replies
0

Скриншот

Тошкент шаҳар ИИББ Сергели туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот берди.  
Бугун, 20 октябрь куни тахминан соат 10.00 да Сергели тумани Янги Қўйлиқ кўчасида MAN русумли юк автомобилини бошқариб борган 37 ёшли Алишер А. чорраҳада светофорнинг рухсат берувчи белгиси ёнганда ҳаракатни бошлаган. 
Шу пайтда ўн томондан пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш ниятида юриб келган. Ҳайдовчи транспорт воситасининг “кўр ҳудудида” бўлган пиёдани пайқамасдан уни уриб юборган. Натижада, ҳозирги вақтда шахси аниқланаётган пиёда ЙТҲ оқибатида етган жароҳат сабабли вафот этган. 
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
12 октябрь куни ўхшаш ҳолат Сурхондарё вилоятида содир бўлганди. 1994 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Man TGS 40.400 русумли юк автомашинасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб, яшил чироғида ҳаракатланган вақтида, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига, белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 1965 йилда туғилган Г.А.ни уриб юборганди.
664views0replies
0

Изоҳлар