Криминал

Наманганда докторант фирибгарликка қўл урди

У бир неча фуқароларга ўқишга киритиб қўйиш, ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилган.

Наманганда докторант фирибгарликка қўл урди
Фото:UzNews.uz

Наманган давлат университети докторанти, 1987 йил Чуст туманида туғилган шахс маҳаллий фуқарони 2 000 АҚШ доллари эвазига Қирғизистон Республикаси ОТМларининг бирига ўқишга киритиб қўйишини ҳамда 2021-2022 ўқув йилида Наманган ДУга ўқишини кўчиртириб беришини айтиб турмуш ўртоғи воситачилигида сўралган пулни олган вақтида ДХХ Наманган вилояти Бошқармаси ҳамда Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

 

Маълум бўлишича, ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этаётган бир вақтда, у ўзининг жиноий қилмишларини давом эттирган. У бошқа бир фуқарога Украина давлатининг Харков миллий университетидан ўқишини Наманган ДУга кўчиртириб беришини ваъда қилиб, бунинг учун 800 АҚШ доллари ва 2 млн сўм олган вақтида қўлга олинди.

 

Бундан ташқари ушбу фуқародан олдин ҳам 2000 АҚШ доллари олганлиги маълум бўлди.

 

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ