Излаш
RUUZ

Сиёсат

Энди харидлари ҳақида ошкора эълон қилмаган раҳбарлар жаримага тортилади

Президент бюджет харажатлари очиқ-ошкора бўлиши, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар унинг ҳар бир сўмини оқилона сарфлаши кераклигини таъкидлади.

604views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 19 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда бюджетни шакллантиришда маҳаллий кенгашлар ваколатларини янада кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Ҳудудлар ўзи учун қўшимча резервларни аниқлаши, уларнинг ҳисобига жойлардаги муаммоларни ҳал қилишга ўрганишлари мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.
Президент Шавкат Мирзиёев бюджет харажатлари очиқ-ошкора бўлиши, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар унинг ҳар бир сўмини оқилона сарфлаши кераклигини таъкидлади.
Яна бир муҳим масала – молиявий интизом ва назоратни кучайтириш. Молия вазирлигига ташкилотларда ички аудит тизимини мустаҳкамлаш, ноқонуний харажатлар ва камомадларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.
Бундан буён харажатлар таркиби ва натижадорлиги давлат идораларининг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилинади ва бунга амал қилмаган раҳбарларга жарима қўлланилади. Буни Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашлар назорат қилади.
Бош вазир ўринбосарларига кейинги йил учун марказлашган, хорижий ва хусусий инвестиция дастурларини шакллантириш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда мутасаддилар жорий йил якунигача ва келгуси йилда бюджет кўрсаткичларини таъминлаш бўйича мавжуд хавф-хатарлар ва уларни бартараф этиш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
604views0replies
0

Изоҳлар