Излаш
RUUZ

Жамият

"Алишер Навоий" ордени таъсис этилади

Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини мамлакат ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилишга оид президент қарори қабул қилинди.

789views0replies
0

Sputnik / Ильясов

Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2021 йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланади.  
Қарорга мувофиқ:
– Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини мамлакатимиз ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилади;
– Алишер Навоийнинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фуқароларини ҳамда илмий-ижодий муассасаларини тақдирлаш мақсадида “Алишер Навоий” ордени таъсис этилади;
– хорижий давлатларда сақланаётган Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш чоралари кўрилади;
– Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий меросини тадқиқ этиш бўйича илмий тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади;
– 2021 йил охирига қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоий асарлари ҳамда навоийшунослик фани бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг электрон платформаси яратилади;
– 2021 йилда Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби ташкил этилади;
– 2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Навоий шаҳрида “Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилади.
789views0replies
0

Изоҳлар