Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев хорижлик маслаҳатчиси билан ислоҳотлар дастурини муҳокама қилди

Учрашувда Ўзбекистонни узоқ муддатли истиқболда ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

681views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.  
Чуқур ва ҳар томонлама таҳлил асосида, илғор халқаро амалиёт ва тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва янгиланишларни самарали давом эттиришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатдошлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва бошқарув кадрлари сифатини тубдан ошириш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2012 – 2020 йилларда Европа тикланиш ва тараққиёт банкини бошқарган Сума Чакрабарти Ўзбекистон президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди.
681views0replies
0

Изоҳлар