Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон Қаҳрамони Ғайратдин Хожаниёзов вафот этди

Фанлар академияси аъзоси, тарих фанлари номзоди, профессор Ғайратдин Хожаниёзов 72 ёшида вафот этди.

592views0replies
0

Скриншот

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг археология бўлими раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, тарих фанлари номзоди, профессор Ғайратдин Хожаниёзов 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши давлат ҳукумат портали Матбуот хизмати хабар берди.
Ғайратдин Хожаниёзов 1948 йилда Қораўзак туманида туғилган.
2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси бўлган. У 2003 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2008 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.
592views0replies
0

Изоҳлар