Излаш
RUUZ

Жамият

Россияда ишлаш учун патент олиш Ўзбекистонда амалга оширилади

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун Россияга бориб ишлаш осонлаштирилади.

2573views2replies
0

РИА Новости / Максим Блинов

Россия Ички ишлар вазирлиги “Паспорт ва виза хизмати” федерал ДУК раҳбари С. Машин бошчилигидаги делегация Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияи агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.  
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи М. Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Ички ишлар вазирликлари вакиллари ҳамда РФ “Паспорт-виза хизмати” раҳбари С. Машин, РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А. Колесников иштирокида ўтказилган учрашувда айни пайтда Россияда ишлаётган ва ушбу мамлакатда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қулайликлар яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Қайд этилишича, Россия ҳудудида ишлашда талаб этиладиган патентни расмийлаштириш учун ўртача 20 кундан 30 кунгача вақт талаб этилади. Бу вақт оралиғида фуқаронинг ишлаши мумкин эмас ва табиийки, бу жараён меҳнат мигрантларидан ортиқча вақт ва харажат талаб этади. 
Эндиликда, Россия “Паспорт ва виза хизмати”нинг Ўзбекистонда очилиши режалаштирилаётган ваколатхонаси ҳамда РУДНнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси орқали патент учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг аксарият қисми, хусусан, рус тили, Россия қонунчилиги ва тарихини ўргатиш ва тегишли сертификат бериш ишлари Ўзбекистонда амалга оширилади. 
Шу билан бирга, кетишдан аввал тиббий кўрикдан ўтиш ва Россия ҳудудига кириш учун тақиқ бор-йўқлигини текшириш имкониятини яқин вақтда яратиш ҳам режалаштирилмоқда.
Аввалроқ Россия ҳудудида нолегал бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатдан ўтиш ва рухсат берувчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан (15 мартгача ёки ундан кейин) қатъи назар яшаш манзили бўйича Россия ИИВ органларига мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 15 декабрига қадар мамлакатда бўлишни қонунийлаштиришига рухсат берилганди.
2573views2replies
0

Изоҳлар