Излаш
RUUZ

Криминал

Қарийб 80 кишилик “Хизб ут-Таҳрир” тарафдорлари гуруҳи фош қилинди — видео

Гуруҳ фаолиятига муқаддам қамалиб чиққан Илҳом Абдураҳмонов бошчилик қилган.

1077views0replies
0

Скриншот

ДХХ томонидан “Хизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилотининг аъзолари фош этилиб, уларнинг ўз тарафдорлари сонини оширишга қаратилган фаолиятларига чек қўйилди.
Аниқланган кимсалар ва уларни таъсирига тушган шахсларнинг барчаси “Хизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилоти сафидаги жиноий қилмишлари учун муқаддам узоқ йиллар давомида озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан фуқаролар бўлган.
Тезкор тадбирлар давомида аниқланишига, “Хизб ут-Таҳрир” тарафдорлари гуруҳи тикланишига Илҳом Абдураҳмонов бошчилик қилган. У ташкилотнинг Украинада яшириниб юрган аъзоси Холдаров Маҳмуд билан интернет тармоқлари орқали танишади. 
Илҳом Абдураҳмонов Холдаров Маҳмуд ва унинг шериги Ўткир исмли шахсларнинг кўрсатмалари ва моддий кўмаги билан жазо муддатини ўтаб озодликка чиққан биродарларини топиш мақсадида Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилояти ва пойтахтга бир неча марта бориб, уларни зиёрат қилиб, ташкилот ғояларидан қайтмаган ёки бу йўлда иккиланиб турган ўз маслакдошларини топиб уларни яширин фаолиятни тиклашга кўндиради.
Унинг саъйи-ҳаракатлари туфайли бир неча ҳудуддан 80 нафарга яқин шахс гуруҳга қўшилишга рози бўлади.
Суд ҳукми билан ушбу гуруҳ аъзолари турли муддатда озодликдан маҳрум қилинди. 
Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Тойлоқ, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрида яшовчи 15 нафар аъзоларининг фаолиятига чек қўйилганди.  
Тошкент туманида Telegram мессенжери орқали Сурия давлатига "жиҳод"га чорловчи видео ва аудио материалларни тарқатиб, тарғиб қилиб келаётган фуқаро А.О аниқланиб, қўлга олинганди.
Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида яширин фаолият олиб борган, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотига алоқадор бўлган гуруҳлар тарафдорларининг ноқонуний фаолияти ҳам фош этилганди.
1077views0replies
0

Изоҳлар