Излаш
RUUZ

Жамият

Наманганда бир неча шифокорларнинг тоифа сертификати қалбаки эканлиги аниқланди

Ҳолат юзасидан беш нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

1010views0replies
0

namzdrav.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан Чуст туман тиббиёт бирлашмасида масофадан туриб мониторинг текшируви ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жараён давомида болалар психиатрияси, анестезиология ва реаниматологияси, умумий амалиёт шифокори, неврология, умумий хирургия мутахассисликлари учун бир нечта шифокорларнинг малака тоифаси берилгани тўғрисидаги сертификатлари қалбаки эканлигига шубҳа туғилган.
Шундан сўнг, сертификатлар текшириб кўриш учун олинган ҳамда малака тоифаси сертификатларининг қалбакилаштирилган ҳолатига аниқлик киритиш учун Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.
Терговга қадар текширув давомида ўтказилган Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЭКБнинг тадқиқотлар хулосасига кўра, малака тоифаси сертификатларидаги муҳрлар изи компьютер қурилмасининг рангли оқимли принтери ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Г.Н., С.Н., М.Ж., И.Ю. ва О.З.ларга нисбатан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1010views0replies
0

Изоҳлар