Излаш
RUUZ

Жамият

Хизмат муддати 10 йилдан ошган ўқув парталари 2021-2022 йилларда тўлиқ янгиланади – президент қарори

2021-2023 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш ва амалга оширишга оид президент қарори имзоланди.

1218views0replies
0

pv.uz

Умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун ажратиладиган маблағларни 2 бараварга кўпайтириш ҳисобига хизмат муддати 10 йилдан ошган ўқув парталари 2021 – 2022 йилларда тўлиқ янгиланади.
Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида маълум қилинди.
Қарорга кўра, 2021-2023 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш доирасида, жумладан:
– туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва бирламчи тиббий-санитария муассасаларининг моддий-техник базаси ривожлантирилади, шунингдек тармоқда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари кенгайтирилади;
– мактабгача таълим ташкилотлари, биринчи навбатда, аҳолиси нисбатан зич жойлашган ва қамров даражаси паст бўлган аҳоли яшаш пунктларида ҳамда янги барпо этилаётган массивларда қурилади;
– ОТМларни қуриш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари кенг жалб қилинади ҳамда тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг бир қисми йўналтирилади;
– ичимлик суви таннархини пасайтириш ва сув йўқотишларини камайтириш мақсадида, соҳага ажратиладиган маблағларнинг 10 фоизи энергия тежамкор ускуна-жиҳозларни ўрнатиш ва махсус техникаларни харид қилишга йўналтирилади;
– халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига халқаро молия институтлари ҳамда хусусий шерикларнинг маблағлари кенг жалб қилинади.
1218views0replies
0

Изоҳлар