Излаш
RUUZ

Жамият

ИИВ ЙҲХББ 3 ойда нечта автотранспорт сотиб олганига изоҳ берди

Аввалроқ, уч ой ичида 30 та Equinox, 40 та Cobalt, 17 та Malibu-2 сотиб олгани айтилганди.

760views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида, хизматда фойдаланиш учун 2020 йил август-октябрь ойларида 18 миллиард 789 миллион 813 минг сўмга автотранспорт воситалари харид қилинган.  
Маълум қилинишича, 15 та Equinox AT, 20 та Cobalt GS/16МТB, 13 та Lacetti 1,5 (L-Comfort Plus), 1 та Lacetti 1,5 (L-Elegant/АТ Plus), 2 та Volkswagen Caddy (Trendline), 14 та “Автобус (SAZ HC-40) ва 16 та Мalibu-2 русумли автотранспорт воситалари сотиб олинган.
Қайд этилишича, ушбу автотранспорт воситалари фақат хизмат вазифаларни бажариш мақсадида харид қилинган.
"Барчадан, харид килинган автомашиналар сони ва нархига аниқлик киритилмаган норасмий маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмасликларини, бу билан фуқароларни нотўғри маълумотлар билан чалғитмасликларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.
760views0replies
0

Изоҳлар