Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

"Дамас"га 213 км/с тезликда ҳаракатлангани учун қўлланилган жарима бекор қилинди

"Дамас 213 км/с тезликда ҳаракатлангани учун ҳайдовчининг уйига жарима келибди!" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берилди.

1703views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати жорий йилнинг 15 октябрь куни ижтимоий тармоқларда "Дамас 213 км/с тезликда ҳаракатлангани учун ҳайдовчининг уйига жарима келибди!" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.  
Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилган. Суриштирув давомида "Дамас" русумли 60 О 355 НА давлат рақам белгили транспорт воситасининг эгаси фуқаро Э.Д.га нисбатан белгиланган жарима солиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 271-модда 1-қисмига асосан бекор қилинган.
"Дамас" русумли, 60 О 355 НА давлат рақам белгили транспорт воситаси юқори тезлик 100 км/с чегараланган жойда 213 км/с тезлик билан ҳаракатланганлиги кўрсатилган.
Автоматлаштирилган тизим, ўз номи билан, қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишга дастурлашган бўлиб, техник хатоликка йўл қўйилганлиги маълум бўлди", дейилади хабарда.
1703views0replies
0

Изоҳлар