Излаш
RUUZ

Сиёсат

Қирғизистон президенти истеъфога чиқди

Президент матбуот хизмати мамлакат президентининг истеъфоси ҳақида хабар тарқатди.

996views0replies
0

president.kg

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбеков истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилгани айтилмоқда.
"Афсуски, тажовуз сусаймаяпти, зудлик билан истеъфога чиқишим ҳақида талаб давом этмоқда. Ҳозирги вазият икки томонлама зиддиятга яқин.
Бир томондан - намойишчилар, бошқа томондан - ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари. Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари давлат қароргоҳини ҳимоя қилиш учун қурол ишлатиши шарт. Бундай ҳолда, қон тўкилади, бу муқаррар. Иккала томонни ҳам фитналарга берилмасликка чақираман", дейилади президент матбуот хизмати тарқатган мурожаатда.
Шунингдек, президент Жеенбеков ҳокимиятни ушлаб турмаслигини, Қирғизистон тарихида ўз фуқароларига қон тўкиб, ўқ узган Президент сифатида қолишни истамаслигини айтади. 
"Шунинг учун мен истеъфога чиқишга қарор қилдим", дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрга ўтар кечаси Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига қарши бошланган намойиш ортидан вазият жиддийлашиб кетганди.
Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбарларининг Қирғиз Республикасидаги воқеалар юзасидан қўшма баёнот қабул қилиб, Қирғизистоннинг равнақи минтақавий хавфсизлик ва бутун Марказий Осиё барқарор ривожланишининг муҳим омили эканлигини таъкидлашганди.
996views0replies
0

Изоҳлар