Излаш
RUUZ

Жамият

Яқин уч йилда Тошкентда электробуслар сони 300 тага етказилади

Беларусь ва Хитой электробуслари тест синовларидан муваффақиятли ўтган.

857views0replies
0

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

Ҳукуматнинг “2021-2023 йилларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш Дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.
2019-2020 йилларда Беларусь ва Хитойда ишлаб чиқарилган катта сиғимли электробуслар “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги шаҳар йўналишларида тест синовларидан муваффақиятли ўтказилганлиги ҳамда электробусларнинг йўловчилар учун қулайлиги, шовқинсизлиги, атмосферага зарарли моддалар чиқармаслиги ва тасарруф сарф-ҳаражатларининг камлиги аниқланган.
Шу муносабат билан, 2021-2023 йиллар мобайнида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги корхоналар ҳаракат таркибини 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналари билан янгиланади.
Унга мувофиқ, Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2021-2023 йиллар давомида ҳар йили 100 донадан, жами 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналарини харид  қилиши белгиланган.
Молиялаштириш манбаи этиб “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 7 йиллик муддатга, бир йиллик имтиёзли шартлар билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 0,5 фоиздан ортиқ бўлмаган маржаси қўшилган ҳолда ажратиладиган кредит маблағлари кўзда тутилган.
Кредит маблағларини қоплаш, фоизлар, комиссиялар ва жалб қилинаётган кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа ҳаражатларни тўлаш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилдан бошлаб синов тариқасида электробуслар қатнай бошлаган эди.
857views0replies
0

Изоҳлар