Излаш
RUUZ

Коронавирус

Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусдан тез ва осон қутулиш йўлини айтди

Вазир Сирдарё вилоятида ҚВП шифокорлари, аҳоли вакиллари билан учрашувда ҳаммани ўйлантираётган касалликдан фориғ бўлиш йўлини маълум қилди.

1234views0replies
0

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Сирдарё вилоятининг Оқолтин туман ҳокимлигида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари, маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан учрашиб, соғлом турмуш тарзининг фойдали жиҳатлари ҳақида гапирди.   
— Коронавирус инфексияси кишиларнинг соғлиғи, ҳаётига хавф солаётган бир пайтда ҳаммани вирусдан зарарланганда қандай қилиб ундан тез ва осон қутулиш мумкин, деган савол қийнамоқда, — деди А.Шадманов. — Муаммонинг ягона ва энг самарали ечими соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Бу нафақат вирусдан ҳимояланиш, балки узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг ҳам энг асосий қоидаси, талаби ҳисобланади. Касалликнинг кучли асоратлари ва ўлим ҳолатлари асосан юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ёки ортиқча вазнга эга бўлган, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, камҳаракат инсонларда учрамоқда. Шуни унутмалигимиз керакки, касалликнинг енгил кечиши ёшга боғлиқ эмас, катта ёшда бўлса ҳам  тўғри овқатланадиган, жисмоний фаол бўлган, семизлиги ва диабети бўлмаган инсонларда касаллик анча енгил кечади.
Қайд этилишича, соғлом турмуш тарзининг асоси эса — жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланишдир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсон кунига 5-7 километр юрса, қон томир касалликлари, юрак хуружи, инсульт каби ҳасталиклардан бутунлай йироқ бўлади. Ортиқча вазн эса, касалликлар уясидир.
Эслатиб ўтамиз, вазир июль ойи охирида коронавирусга чалиниб, тузалиб чиққан эди.  
Бир муддат унинг ўрнини Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Анварович Мусаев эгаллаган эди.
1234views0replies
0

Изоҳлар