Жамият

Болалар боғчаларида рус тили "иккинчи она тили" сифатида ўргатиладими?

Аввалроқ, Алишер Усмоновнинг хайрия жамғармаси Ўзбекистон таълим муассасаларида рус тилини ўқитиш сифатини оширишга қаратилган дастурга ёрдам бериши айтилганди.

Болалар боғчаларида рус тили
Фото:Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган болалар боғчаларида рус тилининг “иккинчи она тили” сифатида ўрганилишига оид хабарларга изоҳ берди.  

 

Вазирликка кўра, ушбу маълумотлар МТТларда тил ўрганиш ҳақидаги хабарнинг нотўғри талқинидир.

 

Қайд этилишича, МТТлардаги таълим-тарбия жараёнида иккинчи тил ўрганилиши кўзда тутилган (тил билувчи ўқитувчининг борлиги инобатга олинган ҳолда). Ушбу иккинчи тил исталган тил, хусусан, рус тили ҳам бўлиши мумкин. Ота-оналар истаги билан болалар таълим рус тилида олиб борилувчи ва рус тилида сўзлашувчи гуруҳларга ўтказилиши мумкин.

 

Шунингдек, таълим ўзбек тилида олиб борилувчи гуруҳларда, шунингдек, енгил, базавий кўринишда рус тилини ўрганиш, рус тилида сўзлашувчи гуруҳларда эса давлат тилини ўрганиш кўзда тутилган.Тил билувчи ўқитувчилар бўлса – инглиз, немис, корейс ва бошқа тиллар ҳам ўргатилиши мумкин.

"Айни дамда МТТларда иккинчи тилни ўргатишни йўлга қўйишда ҳал қилиниши муҳим бўлиб турган масалалардан бири - болаларни иккинчи тилга ўргатувчи мутахассисларни тайёрлашдир. Айнан шу боис, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан кадрлар тайёрлаш йўналишида тинимсиз иш олиб борилмоқда. Шу жумладан, таълимни рус ва инглиз тилларида олиб бора оладиган мутахассислар Тошкентдаги Пучон Университетининг филиали ҳамда очилиши 2021 йилда кутилаётган А.И. Герцен номидаги Россия педагогика университетининг филиалида тайёрланиши кўзда тутилган", дейилади вазирлик изоҳида.

Шунингдек, вазирлик Ўзбекистон мактабгача таълим соҳасига “иккинчи она тили” деган иборанинг киритилиши ва унинг қўлланилиши режалаштирилмаганини таъкидламоқда.

 

Эслатиб ўтамиз,  жорий йил 11 октябрь санасида Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тили ва умумий фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган меморандумни имзолаганди.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ