Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда қатор маҳсулотларни сотиш ва импорти ҚҚСдан озод қилиниши кутилмоқда

Олий Мажлис Қуйи палатаси депутатлари истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида тегишли қўшимча киритишни таклиф қилишди.

699views0replies
0

Мирзо-Улуғбек тумани ҳокимлиги

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари К. Эрназаров, М. Қурбонбоев, А. Умиров ташаббуси билан коранавирус пандемияси даврида аҳоли, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Солиқ кодексига қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда Қуйи палата ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, янги қўшимчага асосан, 2020 йил 15 октябрдан бошлаб 2021 йил 1 январгача муддатга Ўзбекистонга шакар ва шакар ҳом ашёсини олиб кириш, шунингдек уни реализация қилиш айланмалари;
2021 йил 1 июлгача муддатга Ўзбекистонга картошка, ўсимлик ёғи, гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти ва бошқалар), ҳайвонларни (қорамол ва парранда) тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш айланмалари қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод қилиш кўзда тутилган. 
Бу тартиблар четдан маҳсулот олиб кириш билан бирга ички бозорда шу билан шуғулланаётган тадбиркорларимиз учун ҳам қўлланиши кўзда тутилмоқда. Шу сабабли қонун лойиҳаси матни кейинги ўқишларда таҳририй жиҳатдан ўзгартирилди. 
Бу ўз ўрнида бозорларда ошиб бораётган ўсимлик ёғи, гўшт ва бошқа истеъмол маҳсулотларининг нархи пасайиб, барқарорлашига олиб келиши зарур. 
Қонун лойиҳасини навбатдаги Сенат ялпи мажлисига киритиш режалаштирилгани маълум қилинди.
699views0replies
0

Изоҳлар