Излаш
RUUZ

Криминал

28 ёшли ота фарзандини 50 миллионга сотаётганида ушланди

Фуқаро П. Чориевга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1152views0replies
0

UzNews.uz

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшайдиган Зулайҳо Шодиева (исм-шарифлар ўзгартирилди) вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат этиб, Денов туманида яшовчи 28 ёшдаги Пўлат Чориев икки ёшдаги фарзандини 50 миллион сўмга сотмоқчи эканини маълум қилган, дея хабар бермоқда ЎзА.  
Ушбу ҳолат бўйича шу куни вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари ўтказган тадбир чоғида Термиз шаҳридаги “Малика” ресторанида П. Чориев вояга етмаган фарзандини З.Шодиевага 2 минг 500 доллар ва 24 миллион 250 минг сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Айни пайтда П.Чориевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 135-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Июль ойида Тошкентда 3 ойлик чақалоғини 5 минг AҚШ долларигасотмоқчи бўлган она тезкор тадбир орқали ушланганди.
1152views0replies
0

Изоҳлар