Излаш
RUUZ

Жамият

Солиқ органи пластик карточкалардаги маблағлар айланмаларини кузатиши мумкин

Муҳокамага чиқарилган лойиҳага кўра, солиқ органларига Ўзбекистон фуқароларининг пластик карточкаларидаги маблағлари айланмаларини кузатиш ваколатини бериш таклиф қилинмоқда.

824views0replies
0

UzNews.uz

“Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасида солиқ органларига янги ваколатлар берилиши таклиф қилинмоқда.  
Хусусан, пластик карточкалардаги маблағлар айланмалари ҳаракати кунига 5 млн. сўмдан ва (ёки) 10 та транзакциядан ошса, солиқ органлари реал вақт режимида кузатиб боришлари мумкин. Бундан ташқари солиқчилар ҳар ойнинг бошидаги маблағлар қолдиғи тўғрисида маълумотни олишлари мумкин.
Маълумотни тақдим қилувчи идоралар сифатида "ЕОПЦ" МЧЖ (Uzcard тўлов тизими) ва "НПМПЦ" МЧЖ (HUMO Uzcard тўлов тизими) белгиланган.
Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 23 октябрига қадар давом этади.
824views0replies
0

Изоҳлар