Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда ППХ ходимлари ниқобсиз бола туфайли фуқароларнинг қаршилигига учради — видео

Мутасадди ходимларнинг ниқобсиз фуқарони ИИБ биносига олиб кетиши жанжалга айланиб кетди.

1428views0replies
0

Скриншот

Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда ИИБ ходимлари ниқобсиз юрган 15 ёшли болани олиб кетишмоқчи бўлди, акасини ва атрофдаги одамларни тушунтиришига қарамасдан, милиция 15 ёшли болани олиб кетди ва шу воқеани тасвирга олаётган аёлни телефонига уришди" номли видеолавҳа тарқалди.
Самарқанд вилояти ИИБ ушбу ҳолатни зудлик билан ўрганиб чиққан.
Аниқланишича, воқеа бугун,13 октябрь куни соат тахминан 13:00 ларда Самарқанд шаҳрининг Гагарин кўчасида содир бўлган.
Ушбу йўналишда хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари кўчада тиббий ҳимоя ниқобини тақмай ҳаракатланиб келаётган 16 ёшли А. ва унинг акасини тўхтатиб, карантин қоидалари бекор бўлмаганлиги, тиббий ҳимоя ниқобини тақиб юриш лозимлигини тушунтириб, уларни ИИБ биносига таклиф қилишганда, улар ИИО ходимларининг қонуний талабларига қаршилик қилишган. 
Ўртада келиб чиққан келишмовчиликка атрофдаги фуқаролар ҳам қўшилиб, А.ни қўйиб юборишни талаб қилишган.
Шу ерда тасвирга олиб турган фуқаро қўл телефонини ППХ ходимининг юзига яқин олиб келганлиги сабабли, ходим камерани туртиб юборган. 
Фуқаролар ИИБ биносига олиб келиниб, улар билан карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уйига жавоб берилган.
Қайд этилишича, ҳолатдаги ППХ ходимлари билан яна бир-бор фуқаролар билан мулоқот жараёнларида одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
1428views0replies
0

Изоҳлар