Излаш
RUUZ

Жамият

Бош вазирнинг селектор йиғилиши нотўғри талқин қилинмоқда — “Антимонополия” баёнот берди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда UzAuto Motors масаласи кўтарилмаганини маълум қилди.

1621views0replies
0

review.uz

Бугун ижтимоий тармоқларда Бош вазир Абдулла Арипов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддин Шариповни танқид қилиб, уни популизмда айблагани айтилган хабардан сўнг кенг муҳокама қилинаётган эди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати Бош вазир бошчилигида бўлиб ўтган селектор йиғилиши ва унда кўтарилган масалалар бугун ОАВ ва блогерлар ўртасида нотўғри талқин қилинаётганини маълум қилди.   
Қайд этилишича, ушбу селектор йиғилиши Президентнинг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган лойиҳалар ва чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни самарали ташкиллаштириш масалаларига бағишланган. 
Мажлис Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятига бағишланмаган ва унда қўмита раиси Нажмиддинхўжа Шариповнинг ҳисоботи ёки UzAuto Motors компанияси масаласи бўйича махсус ахбороти тингланмаган. 
Йиғилишнинг асосий мавзуларидан бири – давлат органлари томонидан олиб борилаётган ахборот сиёсати, матбуот котибларининг фаолияти самарадорлиги, ОАВ билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига бағишланган.
Йиғилишда Бош вазир томонидан ҳозирги кунда юқоридаги йўналишларда давлат органлар томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида фикрлар билдирилиб, кўплаб ижобий ва танқидий мисолларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва UzAuto Motors компанияси ўртасида давом этаётган суд жараёнида шошмасдан қарор қабул қилиш ва имкон даражасида халқаро консультант-мутахассислар билан ҳамкорликда, уларнинг ўрганишлари ҳам инобатга олинган ҳолда иш олиб борилиши таклиф сифатида билдирилди.
Шунингдек, давлат органлари раҳбарлари ОАВ билан ўзаро мулоқотда, асосли ва исботланган далилларга таяниб ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклиги, акс ҳолда бу ҳаракатлар популистик кўринишга эга бўлиб қолиши эҳтимоли борлиги назарда тутилган.
1621views0replies
0

Изоҳлар