Излаш
RUUZ

Жамият

2021 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари тўғрисидаги президент фармонининг лойиҳаси эълон қилинди

Меҳнат вазирлиги расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар ва кўчириладиган дам олиш кунлари жадвалини эълон қилди.

6804views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонининг лойиҳасини эълон қилди.
Хусусан, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунларини белгилаш таклиф қилинмоқда:
•  2 сентябрь – пайшанба;
•  3 сентябрь – жума.
Бундан ташқари, Наврўз байрамини нишонлаш муносабати билан, 27 мартдаги дам олиш (шанба) кунини 22 март (душанба) кунига кўчириш белгиланган. Шу тариқа, 27 март - иш куни, 22 март эса - ишланмайдиган кун бўлади.
Шунингдек, 2 январь (шанба), 4 сентябрь (шанба) ва 22 март (душанба) кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар, дам олиш куни ҳисобланади.
Ҳужжатда назарда тутилишича, бюджет ташкилотлари учун қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини икки иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Бунда, меҳнат таътилининг давомийлиги 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
6804views0replies
0

Изоҳлар