Излаш
RUUZ

Сиёсат

Эмомали Раҳмон президентлик сайловида ғалаба қозонди

Амалдаги президент Тожикистонга яна етти йил раҳбарлик қилади.

771views0replies
0

president.tj

Тожикистоннинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмон кеча, 11 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонди. У 90,92% сайловчиларнинг овозини тўплашга эришган. Бу ҳақда Sputnik Тоҷикистон Тожикистон Сайлов комиссиясига таяниб маълум қилди.  
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, амалдаги президент қонунчиликка кўра келаётган 7 йилда мамлакатни бошқаради.
Президентлик сайлови Тожикистон тарихидаги олтинчиси бўлган.
МСК маълумотларига кўра, кеча маҳаллий вақт билан соат 15:00 да “явка” 70,1 фоизни ташкил қилган, яъни сайлов ҳақиқий деб топилган.
771views0replies
0

Изоҳлар