Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқандда йўлни тўсиб тўй қилганлар жавобгарликка тортилади

Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, белгиланган қатъий чоралар кўрилишини маълум қилди.

1045views0replies
0

Скриншот

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Яна бир тўй тренди – машина йўлини тўсиб, рақсга тушиш..." номли видеолавҳа бўйича Самарқанд вилояти ИИБ маълумот берди.  
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрининг “Боғи баланд” МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Д. 2020 йилнинг 07 октябрь куни яшаш манзилида қизининг никоҳ туйи маросимини уюштирган.
Тўй маросими карантин қоидаларига зид равишда амалга оширилиб, куёв навкарлар Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчаси автомобиль йўлини тўсиб, автотранспортларнинг ҳаракатланишига ҳалақит берган.
Тўй эгаларига нисбатан Ўзбекистон МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳозирда ушбу ҳолатдаги барча ҳуқуқбузарларни аниқлаб, қонуний чора кўриш мақсадида, тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, қонунларда белгиланган қатъий чоралар кўрилиши таъкидланган.
1045views0replies
0

Изоҳлар