Излаш
RUUZ

Жамият

Айрим йўналишларда автобуслар сони камайтирилдими? “Тошшаҳартрансхизмат” изоҳ берди

Компания бугун айрим йўналишларда автобуслар сони кескин камайгани ҳақидаги хабарлар бўйича маълумот берди.

1182views0replies
0

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати бугун, 9 октябрь куни ижтимоий тармоқларда айрим йўналишларда ҳаракатланаётган автобусларнинг сони кескин камайиб кетганлиги бўйича маълумот берди.
Хусусан, 11-сонли йўналишда 2 та; 68-сонли йўналишда 2 та; 85-сонли йўналишда 2 та ҳамда 76, 124, 129-сонли йўналишларда автобуслар умуман ҳаракатланмаётганлиги келтириб ўтилган. 
Компания маълум қилишича, бугун, 9 октябрь куни юқорида келтирилган йўналишларга автобуслар қуйидагича миқдорларда ишга чиқарилган:
11-сонли йўналишга 6 та (хизмат кўрсатувчи “8-автобус саройи” МЧЖ);
68-сонли йўналишга 7 та (хизмат кўрсатувчи “1-автобус саройи” МЧЖ);
76-сонли йўналишга 6 та (хизмат кўрсатувчи “Автосантранс-сервис” МЧЖ);
85-сонли йўналишга 5 та (хизмат кўрсатувчи “8-автобус саройи” МЧЖ);
124-сонли йўналишга 4 та (хизмат кўрсатувчи “8-автобус саройи” МЧЖ);
129-сонли йўналишга 6 та (хизмат кўрсатувчи “Алихан транс сервис” МЧЖ).
Қайд этилишича, автобуслар ушбу йўналишларда кун давомида мунтазам равишда ҳаракатланиб, ўз иш тартиби бўйича йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
Бироқ, кун давомида ЗТМ мобил иловасидан фойдаланишда техник носозлик туфайли узилишлар юз берганлиги сабабли, йўналишларда амалда ҳаракатланаётган автобуслар сони билан мобил иловадаги кўрсаткичлар ўртасида тафовут юзага келган. 
“Ушбу камчиликлар тез орада бартараф этилишини ва уларни олдини олиш бўйича барча чоралар кўрилаётганлигини билдирамиз” дейилади хабарда.
1182views0replies
0

Изоҳлар