Излаш
RUUZ

Коронавирус

Икки томонлама пневмония юқумли касалликлар сирасига кирадими?

Мутахассис доимий равишда инфекциялардан ҳимояланиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

1406views0replies
0

Спутник / Москва ССД

Икки томонлама пневмония келиб чиқишида вирус, бактериялар ёки замбуруғлар сабабчи бўлади. Бу ҳақда бугун АОКА залида ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева айтиб ўтди.  
Қайд этилишича, вирус, бактерия ёки замбуруғлар келтириб чиқарадиган икки томонлама пневмония касаллиги шу келтириб чиқарувчи инфекция юқиш йўлларига қараб юқумли ҳисобланади. 
–  Бугунги кунда вирус касалликлари долзарб бўлиб қолгани боис, биз ҳаво томчи орқали юқувчи касалликлардан кўпроқ хавотирланишни бошладик.
Аслида бактериялар, замбуруғлар ва оддий ҳужайрали паразитлар ҳам ўз ўрнида юқумли ҳисобланади. Уларнинг юқиш йўли ҳаво томчи орқали бўлмаслиги мумкин, лекин организмга тушган бундай инфекция турлари пневмония каби ўткир касалликларни келтириб чиқаради.
Ёки паразитлар инсон организми иммун тизими пасайишини кутиб ётади. Иммун тизими пасайса, бу инфекция жойлашган аъзосини жароҳатлаб касаллик чақиради, - деди Севара Убайдуллаева.  
Шунингдек, мутахассис доимий равишда инфекциялардан ҳимояланиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, соғлом турмуш тарзини юритган ҳолда тўғри ва муқобил овқатланиш ҳамда енгил жисмоний фаолликни доим бажариб юриш зарурлигини таъкидлади.
1406views0replies
0

Изоҳлар