Излаш
RUUZ

Жамият

Орқа ён ойнани тонировка қилиш нархи арзонлаштирилди

Ҳукумат қарорига кўра, юридик шахсларга орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган.

2218views0replies
0

Autostrada.uz

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича айрим ўзгаришлар киритилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.  
Жумладан, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар ушбу миқдор БҲМнинг 10 баравари (2 млн 450 минг сўм) эди.
Юридик шахсларга орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган - БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм).
Шунингдек, орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартиришнинг тўлови миқдори ҳам аввалгидек сақланиб қолди, яъни жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорини ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 25 август куни Олий суд орқа эшик ойналарига парда тақиб юришга оид қарорини эълон қилган ва унда эшик ойналарига парда тақиб юриш бекор қилинмайдиган бўлганди.
2218views0replies
0

Изоҳлар