Излаш
RUUZ

Жамият

"Антимонополия" миллий компаниялардан бирини банкротликка олиб бормоқда – UzAuto Motors баёнот билан чиқди

Компания ўз баёнотида текширувга жалб этилган экспертларнинг салоҳиятсизлигидан нолиди.

1618views0replies
0

UzNews.uz

UzAuto Motors АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссиясининг 21/31-сонли ишига оид 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича ўтказилаётган суд иши бўйича расмий баёнот берди.  
Компаниянинг юридик бошқармаси раҳбари Рустам Шаймардонов жараён ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:
“МҚКҚ текширувга жалб этган экспертларнинг салоҳиятсизлиги мижозлар базамизнинг бир қисмининг кўнгли совишига олиб келганлигидан афсусдамиз. Оммавий майдонда эълон қилинган шошилинч популистик баёнотлар ўн минглаб одамлар томонидан давлат кафолати сифатида қабул қилинди, тартибга солувчининг қарори устидан судда эътироз билдириш мумкинлиги борасидаги изоҳ эса, кўп ҳолда беэътибор қолди. Натижада қўмитанинг масъулиятсизлик билан қилган хатти-ҳаракати орқали расмий шахслар баёнотига бўлган ишончга путур етди” дейди Рустам Шаймардонов.
Қайд этилишича, мижозлар манфаатларига садоқат UzAuto Motors учун устувор бўлиб қолаверади, аммо бу ҳеч кимга кимнингдир сиёсий ниятлари йўлида уни суиистеъмол қилиш ҳуқуқини бермайди. Компаниянинг вазифаси – энг йирик миллий корхоналардан бирини банкротликка олиб бориш борасидаги бузғунчи сценарийни амалга оширишга йўл қўймаслик, ваҳоланки, МҚКҚ тавсияларига риоя этиш айнан шундай оқибатга олиб келиши мумкин. Амалда бизни қарийб триллион сўмни давлат бюджетига ўтказиш ўрнига, уни карантин даврида янги автомобиллар харид қилган бир неча ўн минг одам ўртасида тақсимлашга мажбур қилмоқда.
Аввалроқ, Олий суд хабарида Uzauto Motors автомобилларининг таннархи махфий ҳужжатлар асосида шакллантирилгани айтилган эди.
Олий суд хабарига кўра, навбатдаги суд мажлиси 2020 йил 16 октябрь куни соат 10.00 да ўтказилади.
1618views0replies
0

Изоҳлар