Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарияти таркиби тасдиқланди

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков ҳам ўринбосарлар орасидан жой олган. 

2363views0replies
0

UzReport

Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосарлари тайинланди.  
Вазирлар Маҳкамасининг 8 октябрдаги қарорига кўра, қуйидагилар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди.
Норбоев Холмамат Нуралиевич – Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари.
Атабеков Нурмат Сатиниязович – Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари.
Курбанов Ботиржон Журабоевич – Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари.
Ҳайдаров Қобулжон Исоқулович – Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари.
Аввалроқ, президент қарори билан Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланганди.  
Ушбу ташкилот президент фармони билан жорий йилнинг июлида тугатилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида ташкил қилинганди. У соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибига киради.
2363views0replies
0

Изоҳлар