Излаш
RUUZ

Жамият

Ўқишга киролмаганлар “супер контракт”да ўқишига имконият берилади

Талабаликка тавсия этилмаганлар танлаган 2-5 таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишлари мумкин.

1201views0replies
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ,  ёшлар ўқиши учун қулай имконият яратиш мақсадида, истисно тариқасида талабаликка тавсия этилмаган бакалавриат абитуриентларига рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи, учинчи, тўртинчи ёки бешинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("супер контракт") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.
Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Шунингдек, Давлат комиссияси қарорига мувофиқ, бакалавриатда иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хохишларига кўра устуворлиги бўйича танланган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("супер контракт") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.
Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул қилиш танлов бўйича иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларининг бирида эълон қилинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Қайд этилишича, пандемия шароитидан келиб чиқиб, Давлат комиссияси томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун истисно тариқасида олий таълим муассасалари томонидан табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган табақалаштирилган ("супер контракт") тўлов-контрактнинг минимал миқдорларидан оширилмайди.
1201views0replies
0

Изоҳлар